Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда Cobalt автомобили ёниб кетди

Тошкентда Cobalt  автомобили ёниб кетди

Кеча, 20 июль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Cobalt русумли автомобиль ёниб кетди ва оқибатда машинада бўлган 4 киши куйиш тан жароҳатини олди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 22:57 да туманда жойлашган Кичик ҳалқа йўли кўчасидаги автомобилда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган

Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 23:05 да етиб бориб, ёнғин соат 23:07 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Киритилди: 11:30 21.07.2025. Ўқилди: 692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!