Бош прокуратура маълумотларига кўра, 2025 йилнинг ўтган даврида Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувига 2,8 трлн сўмлик 130 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Ижро натижаларига кўра, 75 мингдан ортиқ иш якунланган ва 538 млрд сўмдан зиёд маблағ ундириб берилган.
Фуқаролар ва юридик шахсларга бузилган уй-жойлари, ишлаб чиқариш бинолари ҳамда бошқа иншоотлари учун 63 та иш доирасида жами 181,8 млрд сўм миқдорида тўловлар амалга оширилган.
Фуқаролар фойдасига ундирилган маблағлар бўйича 5 мингдан ортиқ шахслар манфаатида жами 247,7 млрд сўм ундириб берилган. Шунингдан 6,4 млрд сўми иш ҳақи қарздорликлари, 241,3 млрд сўми эса етказилган зарар пулини ташкил этган.
Ҳозирда Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳри бўйича фуқаролар фойдасига 55 мингдан зиёд иш, жами 1,2 трлн сўмлик ҳамда юридик шахслар фойдасига 147 мингта иш, жами 4,8 трлн сўм ҳажмидаги ижро ҳужжатлари бўйича ишларни давом эттирмоқда.