Бугун 24 август, 2019 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда бесоқолбозлик билан шуғулланаётган икки шахс қўлга олинди

Тошкентда бесоқолбозлик билан шуғулланаётган икки шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида бесоқолбозлик билан шуғулланаётган икки шахс қўлга олингани айтилмоқда. 

Чилонзор тумани 3-мавзесидаги уйлардан бирида (Бизда уй манзили бор, фақат маълум сабабларга кўра ошкор қилмадик) бу ҳолат бўлгани "Jahon.uz"нинг манбаси томонидан хабар қилинди. 

Маълум бўлишича фуқаро кийимидаги бир неча нафар тезкор ходимлар хонадонга кириб бу ҳолат бўлганини аниқлашган ва бунда шу уйда яшовчи айрим фуқаролар ҳам холис сифатида иштирок этишгани айтилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 120-моддасида айнан Бесоқолбозлик учун жазо белгиланган бўлиб, афсуски ана шу иш билан шуғулланиб келаётган кимсалар ҳам учраб турибди. 

Бундан бир неча йиллар аввал "Ёшлар" телеканали машҳур бошловчиси шу иш билан шуғуллангани учун қўлга олинган ва машҳур оилани иснодга қолдирган эди. 

Бир қанча муддат аввал эса АҚШда мамлакатимизнинг давлат байроғини кўтариб (Бизда буни тасдиқловчи фотосуратлар бор, лекин давлат рамзига бўлган ҳурматимиз сабаб, нашр орқали тарқатишни лозим топмадик) жинсий эркинлик талаб қилган ўзбекистонликларни ҳам кўрдик ва улар ошкора намойиш ўтказди. 

Ўзбекистон қонунчилигида эса бу ҳолат жиноят ҳисобланади ва унинг ҳар қандай кўриниши таъқиқланган. 

Юқоридаги ҳолат эса ҳозирча расман тасдиқланмади. Ҳуқуқ тартибот идоралари эса ҳозирча жим! 

Таклиф ўрнида эса, маст ҳолда автомашина бошқариб ушланган ҳайдовчи, валютафуруш, фоҳишаларни ушланганини ОАВ орқали суд қарори, ажрими, ҳукмисиз кўрсатаётганингиз бир даврда, бу "қаҳрамон"ларни ҳам бир телевизордан чиқариб қўйиш керак. 

Кўрсин бу "касаллар"ни маҳалла, қўни-қўшни, яқинлари. Балки шу тарбия бўлар. 

Хуллас, воқеалар ривожини "Jahon.uz" да кузатиб боринг. Расмийлардан расман хабар кутамиз.

Киритилди: 10:22 18.07.2019. Ўқилди: 10080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!