Тошкентда бедарак йўқолган 6 ёшли бола жасади сув билан тўлдирилган қудуқдан топилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
Аниқланишича, хизмат кўрсатувчи корхона ишчилари томонидан ёрилган иссиқ сув қувурини таъмирлаш мақсадида кавланган чуқур очиқ холатда қолдирилган ва унинг атрофида хавфсизлик тўсиқлари ўрнатилмаган. Оқибатда юқоридаги нохуш ҳолат юз берган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.