2024 йилнинг 29-30-октабрь кунлари «InterContinental Tashkent» меҳмонхонасида Туризм қўмитаси кўмагида «Tashkent Travel Mart-2024» халқаро B2B сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир минтақада бизнес алоқаларини ўрнатиш ва ўзаро тажриба алмашиш учун асосий платформага айланади.
Тадбир Марказий Осиё, Миср, БАА, Малайзия, Грузия, Россия, Туркия ва бошқа давлатлардан 60 дан ортиқ туристик компанияларни тўплаб, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистоннинг туризм бозорларидан 600 дан ортиқ ташриф буюрувчиларни жалб қилади.
Ўзбекистон Хусусий туризм ташкилотлари ассоциацияси (ХТТА) томонидан ўтказилаётган TTM-2024 доирасида B2B форматида «TRAVELHUB Uzbekistan» конференцияси ва ишбилармонлик учрашувлари бўлиб ўтади, унда бутун дунё сайёҳлик компаниялари қўшма лойиҳаларни ва бизнесни ривожлантириш учун янги истиқболларни кўриб чиқадилар.