“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, ўтган 2024 йил 15 январь куни автобусларда ташилган йўловчилар сони 961 минг 639 тани ташкил қилган эди.
Жорий йилнинг 13 январь куни эса ташилган йўловчилар сони - 1 миллион 332 минг 974 та бўлган.
Қайд этилишича, йўловчилар оқими ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,6 фоизга ошган.