Бугун 6 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкентда автобуслар нега кечикаётгани маълум қилинди

Тошкентда автобуслар нега кечикаётгани маълум қилинди

Тошкент шаҳрида айрим автобус йўналишларида қатнов жадвали бузилиши ва транспорт воситаларининг бекатларга кеч етиб келиши кузатилмоқда.

Пойтахт транспорт бош бошқармаси ушбу ҳолатга изоҳ бериб, асосий сабаб сифатида шаҳарнинг қатор кўчаларида ҳаракатга вақтинчалик чекловлар ўрнатилганини кўрсатди.

Маълум қилинишича, мазкур чекловлар транспорт оқимининг бошқа йўлларга йўналишига ва тирбандликлар кучайишига олиб келмоқда.

Вазият айниқса эрталаб ва кечқурун, аҳоли ишга бориш ва қайтиш учун фаол ҳаракатланадиган соатларда мураккаблашмоқда. Натижада автобуслар белгиланган вақтда бекатларга етиб кела олмаяпти ва қатновлар орасидаги интерваллар узаймоқда.

Транспорт бош бошқармаси кечикишлар йўллардаги вақтинчалик чекловлар ва тирбандликлар билан боғлиқ эканини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 14:32. Ўқилди: 417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар