Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда автобус ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида 2 нафар йўловчи жароҳатланди

A A A
Тошкентда автобус ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида 2 нафар йўловчи жароҳатланди

Жорий йилнинг 1 февраль уни Телеграм ижтимоий тармоғидаги “Tashkent Land” гуруҳида 52-сонли автобус ҳайдовчиси автобусни қўпол равишда бошқариши оқибатида йўловчи аёл ва унинг қизи тан жароҳати олганлиги ҳақида танқидий пост жойлаштирилди.

🔹Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ қуйидагиларини маълум қилади:
1-автобус саройи филиалига бириктирилган сарой рақами 172-бўлган 52-сонли автобус ҳайдовчиси А.Анинг йўловчи ташиш қоидаларини бузганлиги, ўзига бириктирилган автобусни эҳтиётсизлик билан бошқариб йўловчилар автобусга чиқиб бўлмасидан автобус эшикларини ёпиши оқибатида 2 нафар йўловчи( аёл ва унинг қизи) тан жароҳати олганлиги, ўзининг хизмат вазифасини суистеъмол қилганлиги учун, мазкур 52-сонли автобус ҳайдовчиси А.А билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини маълум қиламиз.

Шунингдек, барча ҳайдовчилар билан йўловчиларни хавфсиз ташиш ва уларни ўз манзиларига соғ-омон етказиб қўйиш энг олий мақсадимиз эканлиги, йўловчилар билан хушмуомалада бўлишлик, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш юзасидан яна бир бор тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчилар устидан назорат кучайтирилди.

Киритилди: 23:35 01.02.2024. Ўқилди: 1153 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!