Бугун 4 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда ".apk" вирусли дастури орқали одамлар пулини ўмариб келган жиноий тўда қўлга олинди

Тошкентда ".apk" вирусли дастури орқали одамлар пулини ўмариб келган жиноий тўда қўлга олинди

Тошкентда ".apk" вирусли дастури орқали одамлар пулини ўмариб келган жиноий тўда қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати маълум қилди.

Тадбирлар давомида вирусли дастурлар Telegram мессенжеридаги гуруҳга боғланиб, гуруҳнинг 11 нафар аъзоси турли давлат фуқаролари экани, гуруҳда вирусли дастур ўрнатиб олган фуқароларнинг банк карта маълумотлари ҳамда СМС-тасдиқлаш кодлари мавжудлиги аниқланди.

Олиб борилган тезкор-техник тадбирлар натижасида, ушбу гуруҳ аъзоларидан бўлган 5 нафар шахслар қўлга олинди.

Шу билан бирга, ушбу шахсларнинг телефон қурилмалари текширилганда, 133 нафар банк карталаридан 2 миллиард 838 миллион 278 минг сўмдан ортиқ пул маблағларини ўғирлик йўли билан ўтказма қилганликлари ҳамда жиноий гуруҳнинг ҳар бири ўғирланган пул маблағларидан улуш олиб келганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ЖК.нинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда мазкур жиноий гуруҳнинг республика ҳудудидаги бошқа жиноий аъзоларини ва жабрланувчилар доирасини аниқлаш, бўйича тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

Киритилди: 11:42 03.09.2025. Ўқилди: 934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!