Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Тошкентда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.Sh.” МЧЖ раҳбари Ш.Ж. савдо дўконида хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 184,7 млн сўмлик 303 дона электрон ва 1 592 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:10 07.04.2025. Ўқилди: 883 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!