☄️Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлар ҳайъатининг муқаддам судланган адвокати фирибгарлик йўли билан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, адвокат Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ ТБ иш юритувидаги Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов давомида гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлламаслик масаласини мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
⚖️Ҳозирда адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
🕵️♂️Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.