Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда 9 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди

Тошкентда 9 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди

Тошкент шаҳар Сергели туманида BYD 9 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан суд иши якунланди.

Ҳолат 2024 йил 19 сентябр куни соат тахминан 13:45 ларда Сергели тумани, Файзли Тошкент кўчасида содир бўлган. 1983 йилда туғилган М.А. BYD русумли, давлат рақам белгиси 01 444 VFA бўлган автомашинада ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вояга етмаган 2015 йилда туғилган Л.С. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб борилган вақтда вафот этган. Рулда бўлган аёлнинг сўзларига кўра, қизалоқ тўсатдан югуриб чиққан бўлган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судида кўриб чиқилди. Судланувчи Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан айбли деб топилди.

Унга нисбатан 2 йил барча турдаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Киритилди: 19:15 10.05.2025. Ўқилди: 580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!