Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда $793 минглик ноқонуний криптоактивлар савдосини амалга оширган шахслар ушланди

Тошкентда $793 минглик ноқонуний криптоактивлар савдосини амалга оширган шахслар ушланди

Тезкор қидирувда 1 дона компьютер, 22 та телефон, 3 дона SIM-карта ва 229 та банк карта ашёвий далил сифатида олинган.

Пойтахт ИИББнинг Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши кураш бошқармаси томонидан Тошкент шаҳрида криптоактив савдолари билан ноқонуний шуғулланиб келаётган шахслар аниқланди (https://t.me/iibbuz/44933).
Олинган маълумотларга кўра, Аброр ва Бойисхон исмли шахслар турли сайтлар орқали лицензияга эга бўлмай туриб, қонунга хилоф равишда криптоактивлар савдоси билан шуғулланиб келган.

Суриштирув ишлари давомида маълум бўлишича, 2025 йил июль ойидан бугунга қадар гумонланувчилар яшаш манзилида қўшимча қурилмалар ва махсус дастурий воситалар орқали бир аккаунтдан фойдаланиб, криптоактивлар савдосини амалга оширган. Уларнинг айланмаси 793 000 АҚШ долларини ташкил қилган.

Тезкор қидирувда бир дона компьютер жамланмаси, 22 та телефон, уч дона SIM-карта ва 229 та банк карта ашёвий далил сифатида олинди. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 278-прим 8-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: Бугун 18:25. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!