АҚШ Президенти Дональд Трамп ёнилғи нархларини пасайтириш мақсадида хорижий кемаларга Америка портлари ўртасида нефть ташишга рухсат берди.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левитт маълум қилди.
«Президент Трампнинг «Жонс қонуни» (Jones Act) амал қилишини 60 кунга тўхтатиб туриш ҳақидаги қарори — нефть бозоридаги қисқа муддатли узилишларни юмшатиш йўлидаги навбатдаги қадамдир», — деб ёзди Левитт Х ижтимоий тармоғида.