Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда 74 ёшли фуқаро тамаки чекаман деб уйини ёндириб юборди ва ҳалок бўлди

Тошкентда 74 ёшли фуқаро тамаки чекаман деб уйини ёндириб юборди ва ҳалок бўлди

31 октябрь куни соат тунги 02:10ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани «Чинобод» МФЙ Сағбон 30-берк кўчасида жойлашган 5-уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида, хонадоннинг тахминан 10 кв.м майдонда ички қисми ёниб зарарланган. Хонадонда яшовчи 1950 йилда туғилган фуқаро ҳалок бўлган.

Оила аъзоларининг сўзларига кўра, 1950 йилда туғилган фуқаро инсульт касаллигига учрагани ва шу сабабли ҳаракатлана олмаганлиги учун охирги йиллари оила аъзолари назоратида ётоқ ҳолатида бўлган. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган фуқаро, ётоқ жойида тамаки маҳсулотини чекиш натижасида, ёнғин содир бўлгани тахмин қилинмоқда.

Киритилди: Бугун 17:34. Ўқилди: 320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!