Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда 6 минг сўм қарздорлик учун салкам 1 млн сўм «жарима» ундираётган электр тармоқлари корхонаси муҳандиси ушланди

Тошкентда 6 минг сўм қарздорлик учун салкам 1 млн сўм «жарима» ундираётган электр тармоқлари корхонаси муҳандиси ушланди

Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлимига «Монтессори-Таълим» нодавлат таълим муассасаси раҳбари Х.Йўлдашева туман электр тармоқлари корхонасидаги тамагирлик ҳолати юзасидан ариза билан мурожаат қилди.

Аризага кўра, таълим муассасасининг электр энергиясидан 6 минг сўм қарзи борлиги учун Мирзо Улуғбек тумани ETК юридик истеъмолчилар бўйича муҳандиси В.Ҳусанов ташкилотни тармоқдан узиб қўйган. У ушбу қарздорликни ёпиш учун қонунда белгиланган юридик шахслар учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробарини тўлаши лозимлигини айтади. Агар ташкилот раҳбари энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробарини ўзига тўласа ҳеч қандай ҳужжатларсиз ташкилотни яна қайта электр тармоғига улаб беришини билдиради.

Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими ходимлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда В.Ҳусанов истеъмолчи билан олдиндан таниш эканлигидан фойдаланиб, 2018 йилнинг 6 сентябрь куни нодавлат таълим муассасасига қарашли қурилиши тугалланмаган объектда электр энергиясидан қарздорлик мажудлигини айтиб, бунга ваколати бўлмаса-да, истеъмолчини тармоқдан узганлиги аниқланди. У кейинчалик ташкилот раҳбари Х.Йўлдашевадан муассасани тармоққа қайта улаб бериш учун Шайхонтоҳур туманидаги «Mediapark» савдо дўкони олдида, автомашиналар тўхташ жойида 920.000 сўм нақд пулни шахсий эҳтиёжи учун олаётганда далилий ашё билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан В.Ҳусановга ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

Manba: 7news.uz

Киритилди: 10:30 17.11.2018. Ўқилди: 1591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!