Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда 26 ёшида 9 маротаба судланган фирибгарга суд ҳукми ўқилди

Тошкентда 26 ёшида 9 маротаба судланган фирибгарга суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида фирибгарлик жиноятини содир этган Баҳодир Луқмонов (исм шарифи ўзгартирилган)га нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда "Aniq.uz"га жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси Баҳриддин Икрамов маълум қилди.

Воқеа қуйидагича содир бўлган. Баҳодир Луқмонов хавфли рецидивист бўла туриб, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини эгаллаш мақсадида, 2020 йил 8 феврал куни Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида жойлашган “Asil” оилавий корхонаси раҳбари Ж.Далимов билан умумий нархи 45.000.000 сўм бўлган 100 дона “ҳавоза”(леса)ларни ҳар ойига 4.500.000 сўмдан ижара ҳақи тўлаш шарти билан ижарага олиш тўғрисида шартнома расмийлаштиришга эришиб, ушбу шартнома асосида Ж.Далимовдан шартномада кўрсатилган ҳавозаларни олиб, ушбу ҳавозаларни шу куннинг ўзида сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳлар ва қўшимчанинг кўрсатувларини тинглаб, Баҳодир Луқмоновнинг айби ўзининг тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатуви, Ж.Далимовнинг аризаси, тушунтириш хатлари, ижарага бериш шартномаси ва унга илова қилинган ускуналарни қабул қилиш ва топшириш далолатномаси, юзлаштириш баённомалари ва жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан исботланган деб ҳисоблаб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топди. Судланувчи Баҳодир Луқмоновга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 57, 59-моддаси 8-қисми тартибида, узил-кесил ўташ учун 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

Киритилди: 17:06 14.09.2020. Ўқилди: 2116 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!