Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда 25 ёшли йигит ўз онасини қасддан ўлдириб, ертўлага кўмиб қўйгани маълум бўлди (ВИДЕО)

A A A
Тошкентда 25 ёшли йигит ўз онасини қасддан ўлдириб, ертўлага кўмиб қўйгани маълум бўлди (ВИДЕО)

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси Абдулла Адбулхаевнинг раислигида ўтган суд мажлисида қўлини онасининг қонига белаган ўғилга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган ўғил айбига тўлиқ иқрорлик билдирди.
Судланувчи ўғил 2021 йил 15 март кунидан 16 март кунига ўтар кечаси соат 02:00 ларда ўз хонадонида онасини бегона эркакдан рашк қилиш оқибатида юзага келган ўзаро келишмовчилик натижасида, ўтмас жисм билан онасининг бош қисмига бир неча марта уриб, ошхона пичоғи билан унинг ўнг томон бўйин орқа юзасини санчиб-кесиб, қасддан ўлдирган. Сўнг содир этган жиноятини яшириш мақсадида онасининг жасадини ўзи яшаб келаётган хонадоннинг ертўласига кўмиб қўйган.

Жинояти фош бўлишидан қўрқиб, профилактика инспекторига онасини қидириб топишда ёрдам сўраб мурожаат қилади. Унинг мурожаатига асосан, тезкор қидирув ходимлари томонидан судланувчининг яшаш хонадони ертўласи кўздан кечирилганда, онанинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган.

Киритилди: 17:51 06.09.2021. Ўқилди: 6700 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар