Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда 2003 ва 2004 йилда туғилган болалар жанжаллашиб кетишди

A A A
Тошкентда 2003 ва 2004 йилда туғилган болалар жанжаллашиб кетишди

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 1 июн куни тахминан соат 22.45 ларда Чилонзор туманида бўлиб ўтган консертларнинг бирида, 2003 ва 2004 йилда туғилган бир нечта фуқаролар дастур якунлангандан сўнг оғзаки тортишиб қолганлиги натижасида томонлар ўзаро жанжаллашиб кетганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) ва 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) аломатлари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилган.

Киритилди: 16:04 02.06.2023. Ўқилди: 2538 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!