Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда 1 ноябргача ҳаводаги чанг ва ифлослантирувчи моддалар миқдори ошиши мумкин

Тошкентда 1 ноябргача ҳаводаги чанг ва ифлослантирувчи моддалар миқдори ошиши мумкин


Ўзгидромет пойтахтда атмосфера инверсияси кузатилиши кутилаётганини билдирди.

Инверсия вақтида ер юзасига яқин совуқ ҳаво устида илиқроқ қатлам ҳосил бўлади.

У ҳавонинг юқорига кўтарилиши ва аралашишини чеклайди. Натижада чанг ва бошқа ифлослантирувчи моддалар ерга яқин қатламда тўпланади.

Шу сабабли 1 ноябргача уларнинг миқдори ошиши ёки юқори даражада сақланиб қолиши эҳтимоли бор.

Ҳавонинг амалдаги сифати ташламалар ҳажми, шамол ва бошқа метеорологик омилларга ҳам боғлиқ.

Ҳафта давомида Тошкентда ёғингарчиликсиз, нисбатан илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Ҳарорат кундузи 18–20 даража, кечаси 8–10 даража атрофида бўлади.

Киритилди: 20:25 26.10.2026. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!