Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент халқаро аэропортида кучли таъсир қилувчи дори воситасини олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Тошкент халқаро аэропортида кучли таъсир қилувчи дори воситасини олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари йўловчилардан бирини кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб киришга уринган вақтида тўхтатиб қолди. Ушбу шахсга тегишли сумка белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, унинг ичида 200 дона “Neurica NT” номли дори борлиги аниқланди.

Марказий божхона лабораторияси томонидан ўтказилган экспертизага кўра, мазкур дори воситаларининг таркибида “прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги маълум бўлди. Амалдаги тартибга кўра, “прегабалин” муомаласи чекланган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан аниқланган 30 та контрабанда ва божхона қонун бузилиши ҳолатларида 19,7 кг кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Киритилди: 10:51 27.09.2024. Ўқилди: 859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!