Бугун 19 сентябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент-Волгоград поездида ўзбекистонлик нима сабабдан вафот этганига ойдинлик киритилди

Тошкент-Волгоград поездида ўзбекистонлик нима сабабдан вафот этганига ойдинлик киритилди

“Тошкент-Волгоград” йўналишидаги поездда жасади топилган Ўзбекистон фуқаросининг вафотига унинг юрак хуружи сабаб бўлган.

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабарида қайд этилишича, 5 сентябрь куни Нукусдан Волгоградга бориш учун йўлга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида яшовчи 52 ёшли А.Г исмли йўловчи сафар давомида ўзини ёмон ҳис қилган ва тоби қочган. Вагон кузатувчилари дарҳол тез тиббий ёрдам чақиришган. Поезд “Аксарайский” (Россия) назорат-ўтказиш пунктига етиб келганда йўловчининг аҳволи оғирлашган ва вафот этган.

Вагон кузатувчилари ҳамда йўловчиларнинг сўзларига қараганда йўл давомида ҳеч қандай зўравонлик, ёки қасддан зарар етказиш ҳолатлари кузатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Аксарайский” (Россия) назорат-ўтказиш пунктидаги чегара текшируви пайтида поезддан вафот этган йўловчи топилгани хабар қилинган эди. Жасад “Тошкент-Волгоград” йўналишидаги 323-сонли поезднинг вагонларидан бирида бўлган ва у Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган.

 

Киритилди: 11:41 12.09.2019. Ўқилди: 1286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!