Тошкент вилоятининг айрим туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, республикада аҳолига табиий газ етказиб бериш жараёнини самарали ишлашини ташкил этиш, куз-қиш мавсумида газ таъминотидаги узилишларни олдини олиш мақсадида, республика миқёсида режага мувофиқ газ тақсимлаш нуқталари, қувурлари ва ҳисоблагичларни таъмирлаш-назорат ишлари олиб борилмоқда. Мазкур таъмирлаш-назорат ишларини техника хавфсизлиги қоидаларига кўра ўтказилишини таъминлаш мақсадида, истеъмолчиларга газ етказиш вақтинча тўхтатилмоқда.
Хусусан, 2019 йил 29 октябрь куни, Тошкент, Зангиота ва Қибрай туманлари ҳудудидаги жами 46328 та аҳоли хонадонларида соат 8:00 дан 17:00 гача, Оққўрғон тумани ҳудудидаги жами 1100 та аҳоли хонадонларида соат 10:00 дан 17:00 га қадар, 2019 йил 31 октябрь куни Пискент тумани, «Фурқат» массиви ҳудудидаги 6-кўп қаватли уйдаги жами 16 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди.
«Ҳудудгазтаъминот» куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари муносабати билан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.