ЎзФА Тарих институти археологлари аниқлаган топилмалар қадимги Қанқа шаҳри шаҳристонида жойлашган катта карвонсарой ҳудудида очилди.
Карвонсаройнинг умумий ўлчами тахминан 100×70 метрни ташкил этган.
Топилмалар араб босқинидан кейин маълум вақт йўқолиб кетган деворий безак санъати Тошкент ҳудудида ҳам X-XI асрларда қайта тикланганини кўрсатади.