Бекобод туманида яшовчи фуқаро Х.Эшматов туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 18 январдан 19 январга ўтар кечаси ўзига тегишли савдо дўконига номаълум шахс яширин равишда кириб, (тахминий суммаси 4 млн сўмдан ортиқ бўлган) озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларни олиб кетганлигини ва ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўрайди.
Олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Бекобод шаҳри 5-даҳада яшовчи 1995 йилда туғилган А.П. содир этганлиги ППХ ходимлари сафдор У.Азимов ва Ш.Қораевлар томонидан аниқланиб, 2 июнь куни ушланди.
Шунингдек, савдо дўкондан ўғирланган 10 дан ортиқ қурилиш моллари далилий ашё сифатида олиниб, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан қўзғатилган ва жиноят иши терговга ўтказилади.