"Ўзэнергоинспекция" Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Зангиота туманида фуқаро А.Т. га қарашли новвойхонада ҳеч қандай ҳужжатсиз, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 561 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.