"Ўзэнергоинспекция" Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Қибрай туманида жойлашган "М. С." МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси ҳисоблагичнинг торайтирувчи қурилмасини ўрнатиш тартиби ва схемасини ўзгартириб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра 5 миллиард 972 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.