Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкент вилоятида сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқарган АЁҚШларга нисбатан чора кўрилди

Тошкент вилоятида сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқарган АЁҚШларга нисбатан чора кўрилди

"Ўзэнергоинспекция" Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Чирчиқ шаҳри "Шодлик" МФЙда жойлашган "С. М." МЧЖга қарашли АЁҚШ томонидан сотилаётган АИ-92 маркали автобензиндан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.

Бу каби ҳолат Оҳангарон шаҳри "Навбаҳор" МФЙдаги "Е. Д. О. С." МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ҳам АИ-92-маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.

Киритилди: 10:45 18.06.2025. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!