Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ходимлари томонидан Тошкент вилоятида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.
Янгийўл тумани «Байтиш» МФЙ ҳудудида олиб борилган рейд давомида ҳудуддан оқиб ўтувчи «Чирчиқ» дарёсининг муҳофаза минтақаcидан бир гуруҳ шахслар томонидан махсус техникалар (1 дона экскаватор ва юк машинаси) ёрдамида ноқонуний равишда, ўзбошимчалик билан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниб, техникалар ёрдамида ҳудуддан олиб чиқиб кетилаётганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, Қуйи Чирчиқ тумани «Мевазор» МФЙ ҳудудида ўтказилган рейд давомида ҳудуддан оқиб ўтувчи «Чирчиқ» дарёси ўзанидан бир гуруҳ шахслар томонидан махсус техникалар (1 дона экскаватор ва юк машинаси) ёрдамида ноқонуний равишда, ўзбошимчалик билан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниб, техникалар ёрдамида ҳудудга яқин масофада жойлашган тош майдалаш корхонасига ташиб кетилаётганлиги аниқланди.
Транспорт воситалари тош майдалаш фаолияти билан шуғулланувчи «F.M.» МЧЖга тегишли эканлиги маълум бўлди.
Ҳар икки ҳолатда ҳам «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддаси, «Ер қаъри тўғрисида»ги қонуннинг 31-моддаси ва «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонуннинг 41-моддаси талаблари қўпол равишда бузилган ва табиатга катта миқдорда зарар етказилган.
Ҳуқуқбузарликлар юзасидан техника воситалари вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилиб, тегишли ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.