Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкент вилоятида поезд ва автомобиль тўқнашуви натижасида шифокор ҳалок бўлди

Тошкент вилоятида поезд ва автомобиль тўқнашуви натижасида шифокор ҳалок бўлди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида халқ орасида «Қўчқор доктор» номи билан танилган шифокор поезд билан автомашина тўқнашуви натижасида вафот этди, дея хабар бермоқда «Олтин воҳа» Telegram-канали.

Қайд этилишича, воқеа Оҳангарон туманидаги «Ёнариқ» МФЙда бўлган. Тўқнашувдан сўнг поезд машинани камида 600-700 метрга судраб борган.

Маълум қилинишича, темир йўлни кесиб ўтувчи автойўлга шлагбаум ўрнатилмаган. Аниқроғи, шлагбаум ишламайди.

Таъкидланишича, шу туфайли бу ерда бундай ҳодисалар тез-тез содир бўлиб туради. Машина йўлдан қайрилиб, темир йўлни кесиб ўтиш нуқтасида ноқулай траектория бўлгани учун ҳам келаётган поездни ҳайдовчи кўриши қийинлашади.

Маълумот учун, бу йўлда Тошкент–Поп темир йўли орқали тез ҳаракатланувчи поездлар ўтади.

Киритилди: 11:20 21.03.2021. Ўқилди: 2780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!