Тошкент вилояти Оққўрғон туманида “Опен буджет”да овоз йиғиш мақсадида сим карта олиш учун ўқувчилардан 10 минг сўмдан пул йиғилаётгани айтилган видеолар тарқалди.
Тошкент вилоят ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг маълум қилинишича, видеодаги ҳолат Оққўрғон туманидаги 17-мактабда содир бўлган.
"Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, “Байгули” МФЙдаги 17-мактаб ўқувчилари дарсга киритилмай, сим карта сотиб олиш учун 10 минг сўмдан 20 минг сўмгачам пул олиб келиш учун ўз хонадонларига жўнатилаётганига оид видеолар тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.
Бугунги кунда кенг оммалашиб, халқ овозига айланиб бораётган “Опен буджет” кампаниясини бундай талқин қилиш, болалардан фойдаланишни оқлаб бўлмайди.
Вазият вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Султонбеков томонидан назоратга олинди ва ўрганиш бошланди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги яқин соатларда ҳолат бўйича батафсил ва асослантирилган ахборот беради, - дейилади Матбуот котибининг баёнотида.