Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент вилоятида катта миқдордаги валюта қимматликларини Тожикистонга олиб чиқиб кетаётганлар ушланди

Тошкент вилоятида катта миқдордаги валюта қимматликларини Тожикистонга олиб чиқиб кетаётганлар ушланди

🚨Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида, Бекобод шаҳрида жойлашган «Фарҳод» чегара божхона пости орқали валюта қимматликларини Тожикистон Республикасига ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

💵Жумладан, Бекобод шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. шахс 18 680 300 Россия рубли, 140 700 тожик сомони ва 180 000 000 ўзбек сўмини қўшни давлатга ноқонуний олиб чиқиш мақсадида, уларни қисмларга ажратган ҳолда, ташмачи вазифасини бажарувчи 34 нафар фуқарога бўлиб беради.

Ўз навбатида, мазкур фуқаролар моддий манфаатдорлик эвазига ушбу пул маблағларини Тожикистонга ўтказиб бериш учун «Фарҳод» чегара божхона постига кириб келган вақтларида тўхтатиб қолиниб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилди.

💸Шунингдек, тезкор тадбир вақтида чегара божхона пости яқинида бўлган бекободлик шахснинг «Трекер» русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, унда ҳам Тожикистон Республикасига олиб ўтишга мўлжаллаб, ўрамларга ажратиб қўйилган, жами 13 538 305 Россия рубли, 24 107 тожик сомони, 885 евро, 300 АҚШ доллари, 300 хитой юани, 6840 қирғиз соми ҳамда 10 207 000 ўзбек сўми борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Тезкор тадбир давомида олинган пул маблағларининг миллий валютадаги умумий қиймати 5 млрд 200 млн сўмдан ортиқни ташкил этади.

⚖️Ҳозирда бекободлик фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

🔎Тергов ҳаракатлари давомида валюта қимматликларининг ҳақиқий эгаларини аниқлаш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Ҳар қандай демократик жамиятда қонун устивор ҳисобланиб, унга риоя қилмаган шахс жавобгарликка тортилиши муқаррар.

Бас шундай экан, ҳар бир фуқаро мамлакатимизда амалда бўлган қонунларга итоат қилиши лозим, акс ҳолда суднинг қора курсисида ўтириши мумкин.

Киритилди: Бугун 08:10. Ўқилди: 599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!