Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкент вилоятида калтакланган аёл вафот этди

Тошкент вилоятида калтакланган аёл вафот этди

Тошкент вилоятида калтакланган аёл вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди.

Оққўрғон туманида турмуш ўртоғини калтаклаган 37 ёшли эркак ИИО томонидан процессуал тартибда ушланган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ва аёл тиббий муолажа олаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Афсуски, 23 ёшли аёл кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай бугун шифохонада вафот этди.

Шунингдек, мазкур ҳолат жабрланувчининг ўлимига олиб келгани сабабли қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126(1)-моддаси 8-қисмими “г” бандига қайта малакаланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 00:52 25.01.2025. Ўқилди: 1705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!