Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлари тарифлари оширилади

Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлари тарифлари оширилади

Тошкент вилоятида аҳоли учун ичимлик суви ва оқова сув хизматлари тарифлари оширилади. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг 16 сентябрдаги қарори билан янгиланган тарифлар тасдиқланган.

“Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ хизмат кўрсатадиган ҳудудларда аҳоли учун 1 куб метр ичимлик суви нархи амалдаги 2 600 сўмдан 3 100 сўмга оширилади. ҚҚС билан ҳисоблаганда янги тариф 3 472 сўмни ташкил этади.

Оқова сув хизмати бўйича эса аҳоли учун 1 куб метр тариф 1 300 сўмдан 1 500 сўмга оширилади. ҚҚС билан янги нарх 1 680 сўм бўлади.

“Чимган-Чорбоғ магистрал сув таъминоти” АЖ хизмат кўрсатадиган ҳудудларда ҳам тарифлар ўзгаради. Бу ерда аҳоли учун 1 куб метр ичимлик суви 1 500 сўмдан 1 700 сўмга, оқова сув хизмати эса 1 150 сўмдан 1 350 сўмга оширилади. ҚҚС билан янги тарифлар мос равишда 1 904 ва 1 512 сўм этиб белгиланган.

Қарорда тарифларни ошириш билан бирга истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш ва янги нархлар бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш вазифаси ҳам белгиланган. Янги тарифлар қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганидан 15 кун ўтгач кучга киради.

Киритилди: 22:45 17.09.2026. Ўқилди: 528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!