Бугун, 4 ноябрь куни соат тахминан 07:00 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон туманидаги автомобил йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳайдовчи Д.Б. бошқарувидаги Cobalt автомобили ҳаракатланаётган вақтда, йўлнинг мумкин бўлган қисмидан қайрилиб олаётган ҳайдовчи О.Д. бошқарувидаги Isuzu русумли автобус билан тўқнашган.
Ҳодисадан сўнг транспорт воситаларида бўлган фуқаролар автомобиль салонидан чиқариб олинган. Вафот этганлар йўқ.
Бир оздан сўнг автоуловларда қисқа туташув юз бериб, ёнғин келиб чиққан. Ёнғин ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан бартараф этилган.
Ёнғин натижасида атрофдаги бошқа фуқароларга зарар етмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.