Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент вилоятида 13 та ноёб ёдгорликка 342 млрд. сўм зарар етказилгани аниқланади

A A A
Тошкент вилоятида 13 та ноёб ёдгорликка 342 млрд. сўм зарар етказилгани аниқланади

Бош прокуратура томонидан Тошкент вилоятида маданий мерос обектларини муҳофаза қилишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди. Текширишда бир қатор ноёб археология ёдгорликларига жиддий зиён етказилгани аниқланди.

Хусусан:

▫️Оққўрғон туманида "Зокиртепа" (V – VII асрлар) ёдгорлигининг 1400 м3 қисми терак экиш учун қазилиши натижасида 44,6 млрд сўм;
"Санчтепа" ёдгорлигининг 129 м3 қисми йўл очиш учун текисланиб 2,2 млрд сўм;

▫️Паркент туманида "Қоравултепа" ёдгорлигининг 941 м3 қисми ва "Ертепа" ёдгорлигининг 23 м3 қисми бузилиб, жами 16,4 млрд сўм;

▫️Пискент туманида "Мингтепа" (мил. авв. V аср) ёдгорлигининг 7000 м3 қисми бузилиб, 231 млрд сўм;

▫️Оҳангарон туманида "Думгалактепа" (В - ВИ асрлар) ёдгорлигининг 658 м3 қисми техника ёрдамида қазилиб 21 млрд сўм;

▫️Юқоричирчиқ туманида "Хожакайтепа" (V - VII асрлар) ёдгорлигининг 43 м3 қисми текисланиб 1,3 млрд сўм;

▫️Ўртачирчиқ туманида "Туябўғизтепа" ёдгорлигининг 54 м3 қисми бузилиб, 1,7 млрд сўм;

▫️Нурафшон шаҳрида "Чордаратепа" (III - VIII асрлар) ёдгорлигининг 38 м3 қисми бузилиб 1,2 млрд. сўм зарар етказилган.

Жами 13 та ёдгорликка 342 млрд. сўм зарар етказилгани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 12:51 14.05.2025. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!