Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент вилоятида 1,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Тошкент вилоятида 1,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

“Ўзенергоинспекция” Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида “Б. Б. А.” ОКга қарашли омухта ем ишлаб чиқариш корхонасида ҳисоблагичдан ташқари газ қувурига яширинча монтаж қилиш орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга асосан давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 1 миллиард 894 миллион сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:28 10.06.2025. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!