Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент телеминорасидаги 5 йил олдин йиртилган байроқ қачон алмаштирилади? (фото)

Тошкент телеминорасидаги 5 йил олдин йиртилган байроқ қачон алмаштирилади? (фото)

Тошкент телеминорасининг учига 2012 йилда Ўзбекистон байроғи ўрнатилган. Бу – байроқ ўрнатилган Ўзбекистондаги энг баланд нуқта (375 метр) ҳисобланади.

Афсуски, байроқ йиртилган – кеча ёки бугун эмас, бир неча йилдан буён йиртиқ ҳолда "ҳилпирамоқда". Бу ҳақда ҳозирга қадар ижтимоий тармоқларда муҳокамалар давом этиб келмоқда. Кўпчилик байроқнинг йиртилганини билмайди. "Кўпчилик" дейилганда – халқ, одамлар назарда тутилмоқда – телеминора дирекцияси эмас!

Телеминора директори вазифасини бажарувчи Беҳзод Қўчқорбековнинг "Қўшни маҳалла"га маълум қилишича, байроқнинг йиртилгани рост ва у якшанбадан душанбага ўтар кечаси янгисига алмаштирилади. Байроқни алмаштириш махсус техник шароит талаб этиши, яъни бунинг учун иншоотдаги электр тармоғини бутунлай ўчириш кераклиги айтилди.

Қуйида илова қилинган йиртиқ байроқ тасвири акс этган фотони кўрган директор: "Бу 5 йил аввал олинган расм", дея изоҳ берди.

Ҳолбуки, манбаларнинг таъкидлашича, ўтган йили шаҳар ҳақида видеоролик суратга олинаётганда ҳам байроқ худди шундай йиртиқ ҳолатда бўлган. 

Айбдор ким дея берилган саволга "шамол" деб жавоб қайтарилди.

Жиноят кодекси 21-моддасида "Давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш" учун жазо чоралари тайинланган: ё энг кам ойлик иш ҳақининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

Киритилди: 18:18 23.05.2019. Ўқилди: 5226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!