Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида йирик сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилади. Шу сабабли 14 сентябрдан 22 октябргача пойтахтнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча чекланади.
Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ хабар берди.
Маълум қилинишича, ишлар даврида айрим ҳудудларда сув босими пасайиши ёки сув таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин. Қозонхоналарда сув таъминоти тўхтатилиши сабабли айрим жойларда иссиқ ва ичимлик суви бир вақтда ўчиши ҳам мумкин. Сув бўлмайдиган ҳудудларга махсус сув ташувчи автомашиналар юборилади.
21–22 сентябрь
21 сентябрь соат 09:00 дан 22 сентябрь соат 14:00 гача Чилонзор, Сергели ва Яккасарой туманларининг айрим ҳудудларида сув таъминоти чекланади.
Чилонзор туманида: «Чилонзор», «1-Катта Чилонзор», «2-Катта Чилонзор», «Катта Қозирабод» маҳаллалари, шунингдек, айрим тиббиёт муассасалари, мактаб ва боғчалар.
Сергели туманида: «Олтин водий», «Нўғайқўрғон» ва «Қубайтепа» маҳаллалари.
Яккасарой туманида: «Яккасарой», «Мерос», «Муқимий», «Тўқимачи», «Дилбулоқ», «Муҳандислар» ва «Ракат» маҳаллалари ҳамда айрим тиббиёт ва давлат муассасалари.
23–24 сентябрь
23 сентябрь соат 09:00 дан 24 сентябрь соат 14:00 гача Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида сув таъминоти чекланади.
Мирзо Улуғбек туманида: «Баҳор», «Алпомиш», «Боғи майдон», «Бўз-2», «Лашкарбеги», «Навниҳол», «Нодирабегим», «Олийҳиммат», «Сайрам», «Шўртепа», «Шаҳриобод», «Ҳабиб Абдуллаев» ва «Олимлар» маҳаллалари ҳамда айрим ижтимоий объектлар.
Юнусобод туманида: ТошГРЭС шаҳарчаси, Юнусобод-4, Юнусобод-6, Юнусобод-11 ва Юнусобод-12-мавзелари, шунингдек, қатор маҳаллалар.
Кейинги босқичларда сув таъминоти қуйидаги ҳудудларда вақтинча чекланади:
28–29 сентябрь — Юнусобод ва Олмазор туманлари;
5–6 октябрь — Юнусобод, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманлари;
7–8 октябрь — Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Бектемир, Сергели, Миробод ва Янгиҳаёт туманлари;
12–13 октябрь — Юнусобод тумани;
14–15 октябрь — Олмазор, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманлари;
19–20 октябрь — Юнусобод тумани;
21–22 октябрь — Чилонзор туманининг айрим маҳаллалари, мактаб, боғча ва тиббиёт муассасалари.
Сув таъминоти вақтинча тўхтатилган ҳудудларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.