Ўзэнергоинспекция Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбири давомида Мирзо Улуғбек туманида жойлашган A. O. G. МЧЖга қарашли бинода шартномасиз тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 426 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
1️⃣ Шу каби ҳолат Шайхонтоҳур туманида фуқаро "Қ. М."га қарашли новвойхонада ҳам аниқланиб, газ таъминоти корхонасига 315,6 миллион сўмлик зарар етказилганлиги қайд этилди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.