“Ўзэнергоинспекция” Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида "И.Д.П." МЧЖга қарашли АЁҚШ томонидан сотилаётган АИ-80 маркали автобензиндан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган 1 638 литр автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.
Шунингдек, аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.