Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситаларини сотаётган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситаларини сотаётган шахс ушланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Д.Н. фуқаро Б.С.га хорижда ишлаб чиқарилган тегишли ҳужжатлари бўлмаган 9 турдаги жами 542 қути дори воситаларини 6 400 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Экспертиза хулосаларига кўра, ашёвий далил сифатида олинган дори воситаларига мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги, шунингдек сақлаш шароитларига амал қилинмаганлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 18:55. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!