Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.М. фуқаро А.Е.га “Loco” номли 365 дона акциз маркасиз электрон тамаки маҳсулотларини 61 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.