Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида 703 та трансформатор пункти янгиланади

A A A
Тошкент шаҳрида 703 та трансформатор пункти янгиланади

Тошкент шаҳрида 703 та трансформатор пункти янгиланади

“Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–91-сон, 11.03.2023 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманларида умумий қуввати 664 МВА бўлган 5 та 110 кВ кучланишли подстанция ҳамда 49,6 км узунликдаги 35 кВ ва 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари қурилади.

☑️ Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Олмазор ва Миробод туманларидаги 4 та подстанция реконструкция қилиниб, уларнинг ўтказиш қуввати 179 МВАга оширилади.

⚡️Эскирган 7,5 км узунликдаги 35 кВ ва 41,7 км узунликдаги 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари замонавий турдаги кабель ва симларга алмаштирилади.

▶️ Шунингдек, қарор билан:

🔹 2023 – 2025 йилларда Тошкент шаҳрининг паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш дастурининг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

📁 Дастур доирасида жами 2 969,8 км паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда 703 та трансформатор пункти янгиланади.

📌 Шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудларидаги электр тармоқларини ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқилади.

Киритилди: 16:56 11.03.2023. Ўқилди: 1801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!