Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида 1 кунга иссиқ сув ўчирилади

Тошкент шаҳрида 1 кунга иссиқ сув ўчирилади

Иссиқлик тармоқларини синовлардан ўтказиш учун Тошкент шаҳрида 1 кунга иссиқ сув ўчирилади.

Ҳурматли Тошкентликлар!

2023 йил 27 мартдан 5 апрелга қадар иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади. Сана ва манзиллар ушбу ҳавола орқали келтирилган.

Иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказиш керак.

‼️Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши ва иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиши мумкин. Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар-жой биноларида яшовчи фуқаролардан эътиборли ва эҳтиёт бўлишларини сўраймиз.

Носозликлар аниқланса (78) 129-01-85 телефон рақами орқали маълум қилишингизни сўраймиз.

Синовлар, 2014 йил 18 декабрдаги “Иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик пунктларидан техник фойдаланиш қоидалари” билан тартибга солинади.

Киритилди: 21:41 23.03.2023. Ўқилди: 2044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!