Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида 1,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Тошкент шаҳрида 1,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура штаби томонидан Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ўтказилган назорат тадбирида “О. Ф.” МЧЖга қарашли нотурар бинонинг ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатиб, 956 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ушбу туманда жойлашган “А. Ф.” МЧЖга тегишли қарашли савдо дўконида ҳам худди шундай қоидабузарлик аниқланди. Келтирилган зарар дастлабки ҳисобларга кўра, 331 млн сўмни ташкил қилди.

Яна бир ҳолат Юнусобод туманида фуқаро В. А. га тегишли бино ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 84 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.

Киритилди: 10:51 06.07.2026. Ўқилди: 848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!