Маълум қилинишича, тезкор тадбирлар давомида гумонланувчи қонунга хилоф равишда гиёҳванд моддаларни сақлаш ва тарқатиш билан шуғулланиб келган. Ундан ашёвий далиллар олиб қўйилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.