Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент шаҳри ҳавосида ифлосланиш камайдими?

Тошкент шаҳри ҳавосида ифлосланиш камайдими?

Метеоролог Э.Абдулаҳатов ўтган ва жорий йилдаги Тошкент вилояти унинг атрофидаги яшиллик билан боғлиқ фарқни кўрсатувчи NASA сунъий йўлдошлари тасвирларини намойиш қилди.

Тошкент шаҳри ҳавосида ифлосланиш камайдими?

Мутухассисга кўра, жорий йил 12 мартдан сўнг Тошкент вилояти атрофида жуда ҳам кўп ёғин ортидан бирданига яйловлар яшилликка тез бурканган. Ҳатто, сўнги пайтлар пойтахт ғарбидаги қўшни Қозоғистон ерлари ҳам табиат томонидан яхшигина яшил рангга кирган.

Тошкент ва қўшни Қозоғистондаги Туркистон вилоятларидаги (суғориладиган майдонларидан ташқари) яшил ҳудудлар 10 кундирки, пойтахт ҳавоси таркибида ифлос моддалар тўпланишига олиб келмаяпти.

Унинг таъкидланишича, ҳудудлардан кўтарилмаётган чанг заррачалари маҳаллий шамоллар сабаб пойтахтда тўпланмаяпти. Ўзгидромет стационар постлари ҳам сутка давомида шаҳар ҳавоси тоза эканини кўрсатяпти. Шаҳар кўчаларида ўша транспорт ҳарактланяпти ва ўша завод фабрикалар ишлаб турибди.

"Мен шаҳар ҳавосини ифлослантирувчи асосий омил табиий ҳолатдаги ифлосланишми ёки антропоген ифлосланиш омилими, шу ҳақида гапиряпман. Албатта, антропоген ифлосланиш инсон саломатлигига хавфли ва унинг оз бўлсада улуши ҳам етарли муаммоларни келтиради. Аммо, биз аввал аниқлаштириб олишимиз лозим: "Пойтахт ҳавоси нимани ҳисобига ифлосланмоқда?". Ва пировардида келгуси қадамлар ҳам шу аснода ташланиши керак", дейди мутахассис.

Киритилди: 19:55 22.03.2023. Ўқилди: 1307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!