Бугун 6 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Шимолий Корея АҚШнинг ҳаракатларига жавобан “махсус ресурсларни” сафарбар қилди

Шимолий Корея АҚШнинг ҳаракатларига жавобан “махсус ресурсларни” сафарбар қилди

Бу ҳақда Yonhap маълум қилди.

"Ким Чен Ин КХДР Вашингтоннинг Жанубий Кореяда кучларини кучайтиришига жавобан “махсус ресурсларни” ишга туширганини маълум қилди, аммо бу қандай ресурслар эканига аниқлик киритмади", дея ёзмоқда нашр.

Жанубий Корея ҳукумати вакилларига кўра, КХДР Россия билан ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлашда давом этмоқда. Ким Чен Ин Хитой билан ҳам муносабатларни чуқурлаштирмоқда.

АFP агентлиги маълумотларига кўра, АҚШ Шимолий Кореядан келадиган ҳарбий таҳдидларга қарши туриш учун Корея ярим оролининг жанубида тахминан 28 500 нафар ҳарбийларини жойлаштирган.

Киритилди: 22:05 05.10.2025. Ўқилди: 860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!