Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар бартараф этилмоқда

A A A
Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар бартараф этилмоқда

Жорий йилнинг дастлабки 8 ойи давомида Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосини яхшилаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Маълумот учун, пойтахт ҳавосининг ифлосланиши бир қатор омилларга боғлиқ. Хусусан, автотранспорт воситалари атмосферага зарар етказувчи доимий манба ҳисобланади. Шунингдек, иситиш мавсумида кўмир, мазут каби ёқилғилардан фойдаланиш, қурилиш ишларини экологик стандартларга амал қилмаган ҳолда амалга ошириш ва бошқа омиллар ҳам пойтахт атмосферасига салбий таъсир кўрсатмоқда.

“Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида юқоридаги омилларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, “яшил транспортда”, жумладан, корхоналарни “яшил белбоғ‘” билан ўраш ва бошқа муҳим чора-тадбирлар белгиланган.

Пойтахт атмосферасини яхшилаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 59-Ф-сон фармойишига асосан, Тошкент шаҳрида 12 та ҳудудий ишчи гуруҳ ташкил этилди. Санoат корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари ва иссиқхона хўжаликларидан атмосферага ташламаларни камайтириш мақсадида тузилган ишчи гуруҳларга вазирлик ва идоралардан жами 150 нафардан ортиқ мутахассислар жалб қилинди.

Ишчи гуруҳ томонидан саноат корхоналари, иссиқхоналар ва атмосферага зарар етказиши мумкин бўлган бошқа объектлар фаолияти доимий ўрганиб борилмоқда. Хусусан, 2025 йилнинг январ — август ойларида 1452 та объект хатлов қилинди, 174 та тунги рейд тадбири ўтказилиб, 281 та қонунбузарлик ҳолати аниқланди. 154 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 20 та объект фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақида судга ариза киритилди, 179 та қонунбузарлик ҳолати бартараф этилди. Шунингдек, 11 та замонавий қозон, 19 та фильтр ва 12 та чанг тозалаш ускуналари ўрнатилди.

Давлат раҳбарининг 2023 йил 31 майдаги 81-сонли Фармонига мувофиқ, ҳар бир йирик саноат корхонаси ҳудуди ва қўшни ҳудудларда “Яшил белбог‘”лар барпо этилмоқда. Шу мақсадда 2025 йилда йирик қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ва бошқа 1–2 тоифага мансуб 60 та корхона томонидан 200 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилди. Баҳорги мавсумда 79 490 туп кўчат экиш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, ярим йилда икки босқичда ўтказиладиган “Тоза ҳаво” ойлигининг биринчи босқичида (10 апрел – 10 май) Тошкентда 40 050 та автотранспорт воситаси текширилди. Уларнинг 586 тасида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори меъёрдан ортиқлиги аниқланиб, белгиланган тартибда камчиликлар бартараф этилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида атмосферага 4,7 минг тонна зарарли ташламалар чиқарилишининг олди олинди. Бугун эса Тошкентда "Тоза ҳаво" ойлигининг иккинчи босқичи бошланди (10 сентябрь – 10 октябрь).

Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш, зарарли омилларни бартараф этиш борасидаги чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Киритилди: 09:35 11.09.2025. Ўқилди: 935 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!